Фарғоналик Фурқатжоннинг сирли ўлими бўйича расмий маълумот берилди

ЖАМИЯТ 13.12.2019, 09:35
Теглар: Фарғона, Фурқат
Фарғоналик Фурқатжоннинг сирли ўлими бўйича расмий маълумот берилди

Аввалроқ, Фейсбук ижтимоий тармоғида Баҳодирхон Элибоевнинг маълум қилишича, “MA-News Agency”га Қўқондан хабар келиб тушади. Унда аризачи Зоҳидахон опа Абдуназарова, Қўқон шаҳри, Истиқлол Кўчаси 65-уйда яшашларини билдиришган.

Қўқондаги фестивал якунида, яъни 15 сентябр куни, Зоҳида опанинг фарзанди Абдуназаров Фурқатжон ўртоқлари Турсунов Равшан ва Эргашев Равшанлар билан бирга қайсидир хонадонга қандил ўрнатиб бериш учун чиқиб кетганлар. Бироқ ўша куни кечаси Фурқатжонни кимдир уйига ташлаб кетворган. "Фурқатжоннинг ёнидаги телефони ва пулларини тополмадик", дейди Зоҳидахон опа.

Кейинчалик маълум бўлишича, ўша кечаси Фурқатжонга кимдир 40 та Анаприлин таблеткасини ичирган экан. уйқуси келаётганини, боши айланаётганини айтишга улгурган Фурқатжон (1990 йил 26-апрелда туғилган) 16 сентябрга ўтар кечаси вафот этади.

Мазкур воқеадан кейин Фурқатжоннинг онаси Зоҳидахон опа экспертизага, Қўқон шаҳар Ички Ишлар Бўлимига, Прокуратурага, Порталга бир неча бор мурожаат қилади. Лекин ушбу ташкилотларнинг биронтаси ҳам ўлим ҳолатини ўрганиш тугул, уларга ёзилган аризаларни қабул қилмай келмоқдалар.

Давлат идораларидан ҳеч қандай наф кўрмаган онаизор журналистларга чиқишни лозим топган.

“Нима сабабдан ИИБ бу масалада сукут сақламоқда?
Нима сабабдан халқ ишончига кирмоқчи бўлаётган Давлат Портали юборилган аризаларга ҳануз аниқ бир жавоб бермаяпти?
Нима сабабдан экспертиза хулосаси Зоҳидахон опага берилмаяпти?

Бу ишда қандай сир борки, қўқонлик бир ҳамюртимизга дорилар бериб ўлдириб юборишаверса?

MA-News Agency Абдуназаров Фурқатжоннинг ўлими кимга керак бўлиб қолганини суриштиришда ёрдамингизга муҳтож. Эртага сиз ва биз ҳам шундай дорилар таъсирида ўлиб кетавермаслигимиз учун бугун аниқ жавоб талаб қилишимиз керак, азизлар. Фурқатжоннинг бевақт ўлимига изоҳ сўраймиз!” — деб қолдирган эди муаллиф. 

Бугун мазкур —  “Қўқонда сирли ўлим қотиллари кимлар...” сарлавҳали мақола юзасидан Фарғона вилояти прокуратураси расмий баёнот берди

Келтирилишича, 2019 йил 16 сентябрь куни Қўқон шаҳар, Истиқлол кўчаси, 65-уйда яшаган Ф.Абдуназаровни яшаш хонадонида тўсатдан вафот этганлиги ҳолати юзасидан Қўқон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Суд-тиббий экспертиза хулосасида марҳум Ф.Абдуназаровнинг ўлими тромбоз касаллиги, ўпка артерия қон томирларини тромбоэмболияси оқибатида ўткир нафас ва юрак қон томир етишмовчилиги оқибатида келиб чиққанлиги кўрсатилган.

Шунингдек, марҳум Ф.Абдуназаров ҳаётлик вақтида тромбоз, ўпка артериясини қон томири тромбоэмболияси билан касалланганлиги, айнан шу касаллик унинг ўлимига бевосита сабаб бўлганлиги баён этилган. 

Марҳумдан олинган қон намуналари таркибидан дори воситалари топилмаган.

Р.Турсунов ва Р.Иргашевлар 15.09.2019 йилда ўртоғи Ф.Абдуназаров билан бирга соат 20-00 ларда кўришиб, бирга пиво ичиб ўтиришганлиги, Ф.Абдуназаров маст бўлиб қолганлиги сабабли соат 23-00 ларда Р.Турсунов уни яшаш хонадонига олиб бориб ташлаб келганлиги, Ф.Абдуназаров бирор бир дори воситаси истъемол қилмаганлигини, уларнинг ўртасида бирор бир жанжал бўлмаганлигини билдиришган.

Текширув натижаларига кўра, Ф.Абдуназаровнинг вафот этганлиги ҳолатида бирор-бир шахснинг ҳаракатларида жиноят таркиби мавжуд эмаслиги сабабли 15.10.2019 йилда жиноят иши қўзғатиш рад этилган ҳамда бу ҳақда марҳумнинг яқин қариндошларига маълум қилинган.

Шарҳлар

Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Фарғонада машина ойналарини синдириб ташлаган шахс узр сўраб чиқди ва у жавобгарликка тортилди (видео)

03.08.2023, 09:23

Куни кеча ижтимоий тармоқларда эркак ўзганинг машинасини катта кўчада тош билан уриб, машинанинг ойналарини синдириб, пачоқлаб ташлагани акс этган видео тарқалди.Маълум бўлишича, фуқаро Ш.С. “Яндекс”...
Фарғонада 4 нафар эркак бир аёлни уриб, жинсий тажовуз қилгани аниқланди(видео)

16.07.2023, 21:49

Интернет ижтимоий тармоқларда Бешариқ туманида оилали, икки нафар фарзандли аёлни тўрт нафар эркак зўрланганлиги ҳақидаги видеохабарлар тарқалди. Ҳолат Фарғона вилояти ИИБ томонидан ўрганиб чиқилди.Маълум бўлишича,...
Фарғонада эркак хотини ва қайнотасини пичоқлаб ўлдирди (видео)

29.04.2023, 11:56

Фарғона вилоятида даҳшатли қотиллик юз берди. Бу ҳақда "Миллар" дастурида хабар қилинди.Маълум қилинишича, эркак ўзининг хотини ва қанотасини ваҳшийларча пичоқлаб ўлдирган. Бунга сабаб оилавий келишмовчилик...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1