my5
all

«Бизни ёрқин кунлар кутмоқда” – Эрдўған Туркия 2-3 ҳафта ичида коронавирусни енгишини айтди

ДУНЁ 26.03.2020, 15:45
1074
«Бизни ёрқин кунлар кутмоқда” – Эрдўған Туркия 2-3 ҳафта ичида коронавирусни енгишини айтди

Туркия жиддий чоралар қўллаш орқали коронавирус тарқалишини икки-уч ҳафта ичида бартараф этади ҳамда иложи борича кам зарар кўришга ҳаракат қилади, деди Президент Тоййиб Эрдўған чоршанба куни.

Туркияда барча мактабларга берилган таътил 30 апрелга қадар узайтирилди.

25 март куни Туркияда коронавирусдан 15 киши вафот этди ва қурбонлар сони 59 тага етди. Вирусни юқтириб олганлар 2,433 нафарни ташкил қилмоқда. Мамлакатга касаллик кириб келганидан бери 33,000 га яқин одам текширувдан ўтказилган.

Эрдўған телевидения орқали халққа қилган мурожаатида Туркия вирус тарқалишидаги ҳар қандай ҳолатга тайёр эканлигини айтди ва туркларни сабр-тоқат қилиш, вазиятни тушуниш ва қўллаб-қувватлашга чақирди.

«Икки-уч ҳафта ичида вируснинг тарқалиш тезлигини тўхтатиш орқали имкон қадар кам зарар билан ушбу даврни енгиб ўтамиз. Бизни ёрқин кунлар кутмоқда. Лекин бунинг шарти шуки, биз огоҳлантиришларга амал қилишимиз, эҳтиёткор ва сергак бўлишимиз даркор. Биз учун ҳар бир фуқаронинг ҳаёти бир хил даражада қадрлидир. Шунинг учун биз «Туркия халқи уйда қолинг» деймиз” деди Эрдўған.

Туркияда вирус тарқалишини тўхтатиш учун бир қатор жиддий чоралар кўрилди. Жумладан жамоат жойларидан фойдаланишни чекланди, қарияларга қисман комендантлик соати жорий қилинди, шунингдек, мактаблар, кафе ва барлар ёпилди, оммавий намоз вақтинчалик ман қилинди, спорт ўйинлари ва авиарейслар тўхтатилди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси