Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази ташкил қилинди

HI-TECH 01.04.2020, 23:03
Теглар: Махсус комиссия,, COVID-19
Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази ташкил қилинди

Жаҳон ҳамжамияти учун жиддий муаммога айланган коронавирус (COVID-19) пандемиясига қарши мамлакатимизда қатъий чора-тадбирлар кўрилмоқда. Карантин вақтида иш фаолиятини тўхтатган хизматчилар учун ижтимоий ёрдам кўрсатиш, кам таъминланган оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш шулар жумласидан.

Шу мақсадда Республика махсус комиссиясининг қарори билан Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги қошида Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази ташкил қилинди. Республикамиз аҳолисига қулай шарт-шароит яратиш мақсадида ва ушбу марказларга тезликда ва қулай боғланишлари учун Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан 1197 қисқа рақами ташкил этилди. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва куоммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Aбонентлар барча телефон алоқалари орқали мазкур рақамга мурожаат қилишлари ва керакли маълумотларни олишлари мумкин.

Шарҳлар

Вирусолог ниқоблар қачон COVID-19 га қарши самарали таъсир қилишини маълум қилди

16.08.2022, 18:56

Ниқоблар барча учун коронавирусга қарши самарали чора ҳисобланади. Бундан ташқари у касаллик ривожланиш хавфини камайтиришга ёрдам беради, деди Гамалея эпидемиология ва микробиология илмий маркази бош...
COVID-19 биринчи марта Ердаги энг чекка жойлардан бирига етиб борди

20.07.2022, 09:45

COVID-19 пандемияси бошланганидан буён сайёрадаги цивилизациядан узоқда бўлган, энг олис аҳоли пунктларидан бири -  Питкэрн оролида коронавирус қайд этилди. Маълум қилинишича, Питкэрн ороли Тинч океанидаги ягона...
Вобкентда “COVID-19” текшируви таҳлилларини сохталаштирган шифокор фош этилди

26.07.2021, 17:20

Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизматининг хабар беришича, Бухоро вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг  ўтказган тадбири давомида, Вобкент тумани тиббиёт бирлашмаси вирусолог шифокори, Р.Ғ. “COVID-19”...
​Covid-19’га қарши кимларга эмланиш тавсия этилмайди?

30.05.2021, 22:14

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков:- Эмлаш тадбирларини амалга ошириш пайтида ушбу вакцинани ишлаб чиқарган ташкилотнинг тавсияларига амал қилинади. ОИВ инфекциясига...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1