1

"Ўзбекнефтгаз": Бухородаги суюлтирилган газ ишлаб чиқариш заводи 2020 йилнинг якунига қадар ишга туширилади

ИҚТИСОДИЁТ 10.04.2020, 16:10
"Ўзбекнефтгаз": Бухородаги суюлтирилган газ ишлаб чиқариш заводи 2020 йилнинг якунига қадар ишга туширилади

Ўзбекистон Президенти томонидан белгиланган нефть-газ саноатининг молиявий барқарорлигини оширишнинг биринчи навбатдаги чора-тадбирлари тўғрисидаги вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида "Ўзбекнефтгаз" АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев ва Ишчи гуруҳ аъзолари Бухоро вилоятининг Газли шаҳрида жойлашган Газли нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасида бўлишди. Бу ҳақда "Ўзбекнефтгаз"АЖ Матбуот хизмати маълум қилмоқда.

Бошқарув раиси ва Ишчи гуруҳ аъзолари ишчи-ходимларнинг соғлиги, яшаши, ишлаши учун яратилган шароит, суюлтирилган газ ишлаб чиқариш заводининг қурилиш ишлари, ҳамда нефт ва газ қазиб олиш ҳажмини ошириш учун бажарилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Газлидаги 500 нафарга яқин ишчилар фаолият олиб бораётган суюлтирилган газ ишлаб чиқариш заводи 2020 йилнинг якунига қадар ишга туширилади.

Бошқармага қарашли "Учқир" комплексида қурилаётган халқаро давлат стандартлари талаб даражасидаги Марказий кимё лаборатория биноси ва "Учқир" газни олтингугуртдан тозалаш комплексидаги қурилиш ишлари ўрганилди, йиллик 1,5 млрд куб метр табиий газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш қувватига эга бўлган 6-технологик тармоқ ишчилари билан суҳбат ўтказилиб, қурилиш-монтаж жараёнида қилиниши керак бўлган зарур чоралар бўйича тавсиялар берилди.

Мажмуада олиб борилаётган ишлар доирасида "Учқир" сиқув компрессор станцияси ҳам ишга туширилади. Ушбу станциянинг ишга туширилиши натижасида жорий йилининг ўзида конлардан қазиб олинаётган табиий газ ҳажмларини бир маромда ушлаб туриш ва кунлик 2,0 млн куб метрга кўпайтиришга эришилади. 

Шунингдек, йиллик 4,5 млрд куб метр табиий газни қайта ишлаш орқали 80 минг тонна суюлтирилган газ ва 37 минг тонна газ конденсати ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган Газни қуритиш ва Газдан пропан-бутан аралашмаси ажратиб олиш қурилмаси ҳам барпо этилмоқда.

Бошқарув раиси ва ишчи гуруҳ аъзолари шу куннинг ўзида "Учқир" конидаги 50-сонли қудуқда олиб борилаётган таъмирлаш ишлари ва ишчи-ходимларнинг шароити, муамоли масалалар ҳамда эпидемияга қарши курашиш ишлари билан ҳам яқиндан танишишди. 

Ташриф давомида карантин қоидаларига риоя этган ҳолда ишлаб чиқариш ҳажмини камайтирмаслик, аксинча уни ошириш чораларини кўриш борасида тавсия ва топшириқлар берилди.  
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1