Маънавият ва маърифат маркази жамоаси бир кунлик иш ҳақини Ўзбекистон Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига ўтказиб берди

ИҚТИСОДИЁТ 10.04.2020, 19:21
Теглар: маблағ, меҳр-мурувват
Маънавият ва маърифат маркази жамоаси бир кунлик иш ҳақини Ўзбекистон Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига ўтказиб берди

Мамлакатимизда аҳолини COVID-19 пандемиясидан асраш, вирус аниқланган беморларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида самарали ишлар олиб борилмоқда.  

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5969-сонли Фармони мураккаб даврда халқимиз, бутун жамиятимиз учун кўрсатилган ғамхўрликнинг яққол ифодаси бўлди.

Мамлакатда карантин тадбирлари бошланган кунларда меҳр-мурувват, саҳоват каби халқимизга хос хислатлар янада кўпроқ намоён бўлмоқда. Коронавирус пандемиясига қарши курашда халқимизни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган “Ўзбекистон Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига тушаётган беминнат маблағлар ҳам бунинг яққол мисолидир.

Юзага келган бугунги вазиятдан келиб чиқиб, республикамизда яшаётган ёрдамга муҳтож, ёлғиз кексалар, боқувчиси йўқ оилаларга кўмак беришда қатнашиш юксак инсонийлик фазилати ҳисобланади. Жамиятда инсонпарварлик, меҳр-шафқат ва ўзаро холис ёрдам сингари эзгу ғояларга қаратилган умумхалқ ҳаракатида Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳам ўз тизимидаги барча ташкилотлар ва корхоналар билан баҳоли қудрат иштирок этмоқда.

Куни кеча Марказ  жамоаси ва унинг ҳудудий бўлимлари ихтиёрий равишда бир кунлик иш ҳақларини “Ўзбекистон Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига ўтказиб бериша қарор қилдилар. Бу ҳақда марказ матбуот хизмати хабар берди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1