1

Президент боғ ва токзорлар орасига полиз экинларини экишга кўрсатма берди

ИҚТИСОДИЁТ 11.04.2020, 02:05
Президент боғ ва токзорлар орасига полиз экинларини экишга кўрсатма берди

10 апрель, жума куни Президент Шавкат Мирзиёев пахтачилик ва ғаллачилик масалалари бўйича видеоселектор йиғилишини ўтказди. Унда пандемия даврида барча давлатлар озиқ-овқат маҳсулотлари танқислиги юзага келишининг олдини олишга қаратилган жиддий чораларни кўраётгани таъкидланди.

Маълумотга кўра, ўтган йили май-декабрь ойларида юртимизга 116 минг тонна кунгабоқар, 7 минг тонна соя, 15 минг тонна гуруч, 2,6 минг тонна дуккакли экин ёрмалари импорт қилинган.

Бу озиқ-овқат маҳсулотлари турлари ва ҳажмини кўпайтириш устида жиддий ишлаш кераклигини англатади. Нафақат импорт ўрнини тўлдириш, балки янги экспорт бозорларида ўрин топиш зарур. Шунда ҳозирги глобал инқироздан кучли давлат бўлиб чиқиш мумкин.

Йиғилишда давлат раҳбари қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмини кўпайтириш мақсадида 10 минг гектар янги боғ ва 9 минг гектар токзорлар орасига картошка, сабзи, пиёз, саримсоқпиёз, кўкат, нўхат, мош, ловия, помидор, бодринг, булғор қалампири ва полиз экинлари экиш бўйича кўрсатма берди.

Шунингдек, Бахмал, Янгиобод, Фориш ва Қўшработ туманларида 10 минг гектар лалми ер майдонларида барпо этилган узумзорларни барча вилоятларда жорий қилиш зарурлигини қайд этди.

Барча сектор раҳбарлари ўз ҳудудида озиқ-овқат захирасини ҳисоб-китоб қилиб, ички имкониятларини кенгайтириб бориши кераклиги айтилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1