1

Санъат саройи ишчилари пулсиз таътилга чиқарилмаган

ИҚТИСОДИЁТ 14.04.2020, 18:08
Теглар: таътил, санъат саройи
Санъат саройи ишчилари пулсиз таътилга чиқарилмаган

Санъат саройи ишчилари иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътилга чиқарилмаган. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот котиби маълум қилди.

"Ижтимоий тармоқларда пойтахтдаги санъат саройларидан бирида ишчилар уларнинг розилигисиз иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътилга чиқарилгани баён қилинган хабар тарқалган эди.

Мазкур ҳолат Давлат меҳнат инспекцияси ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди ҳамда ўз тасдиғини топмади.  

Маълум бўлича, санъат саройида 124 нафар ходим фаолият юритади. 2020 йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра, уларнинг 75 нафари ҳақ тўланадиган меҳнат таътилига чиқарилган. Таътил учун тўловлар жорий йилнинг 1 апрелида амалга оширилган", дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1