Ҳарбий округ хайрияларни мувофиқлаштириш марказига транспорт воситалари тақдим этди

HI-TECH 15.04.2020, 19:06
Теглар: Ҳарбий округ, транспорт
Ҳарбий округ хайрияларни мувофиқлаштириш марказига транспорт воситалари тақдим этди

Мамлакатимиз бўйлаб COVID-19 вируси билан самарали курашиш мақсадида жорий этилган карантин даврида кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ногирон ва кекса ёшдаги кўмакка муҳтож аҳолига амалий ёрдам бериш учун ҳудудларда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги қошида ташкил этилган ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш марказлари бугунги синовли дамларда фаолияти самарали эканлиги ўз исботини топмоқда.

Аммо эҳтиёжманд оилалар турли ҳудудларда жойлашганлиги ва уларга бўлган масофа узоқлиги жамланган бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари ва шахсий гигиена воситаларини ўз вақтида тарқатишда айрим муаммоларни келтириб чиқариши табиий.

Ушбу муаммоларни олдиндан ҳал қилиш ҳамда маҳсулотларнинг тузилган рўйхат бўйича тарқатилишида узилишларнинг олдини олиш мақсадида бугун, 15 апрель куни Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Нукус шаҳар ҳомийлик хайрияларни мувофиқлаштириш марказига 3 та “Нексия-2” ва 2 та “Дамас” русумли хизмат автотранспорт воситалари вақтинча фойдаланиш учун тақдим этилди. Бу ҳақда Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати хабар берди.

Марказда озиқ-овқат маҳсулотларини қабул қилиш, тарқатиш ва уларни дезинфекциялаш ишларида амалий ёрдам бериш учун 10 нафар ҳарбий хизматчи волонтёрлар сифатида фаолият олиб бориш учун кўнгилли сифатида қабул қилинди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1