1

Бугунгача “Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига қанча маблағ келиб тушди?

ИҚТИСОДИЁТ 16.04.2020, 19:22
Теглар: саломатлик, фонд
Бугунгача “Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига қанча маблағ келиб тушди?

“Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига мурувватли инсонлардан хайрия ёрдамлари келиб тушиши давом этмоқда. Шу кунгача мазкур фондга қанча маблағ келиб тушган? Бу маблағлар нималарга сафрланмоқда?

Айни пайтда бу савол кўпчиликни қизиқтирса керак. Ушбу фондга ҳомийлар томонидан ўтказилаётган маблағлар ҳақида доимий тарзда ҳисобот бериб борилади. Бугунги кунда "Меҳр-шафқат ва саломатлик" фондига тушган маблағлар ҳақида ахборот берилди.

“Меҳр-шафқат ва саломатлик” Жамоат фондига бугунга қадар келиб тушган маблағлар 63 миллиард сўмдан ошгани маълум бўлди. Бундан 37 мингги долларда, 10 мингдан ортиги еврода фонд ҳисобига келиб тушган.

Бу ҳақда фонд раҳбари Aсрол Мирзааҳмедов бугун Бенилюкс давлатлари ва Данияда яшайдиган ватандошларимиз иштирокида бўлиб ўтган онлайн видеоконференсияда маълум қилди.  

Aсрол Мирзааҳмедовнинг айтишича, бугунга қадар келиб тушган пул маблағларининг 6 миллиард сўми дори-дармон воситалари, гигиеник воситалар ҳамда тиббий ускуналар харид қилишга сарфланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1