Коронавирус пандемияси аҳоли турмуши оғирлашишига олиб келмайдими? Бунга Марказий банк нима дейди?

ИҚТИСОДИЁТ 16.04.2020, 20:48
Теглар: тадбиркор, хайрия, коронавирус
Коронавирус пандемияси аҳоли турмуши оғирлашишига олиб келмайдими? Бунга Марказий банк нима дейди?

Коронавирус пандемияси аҳоли турмушининг оғирлашишига, нархларнинг қимматлашишига олиб келмайдими? Умуман, Ўзбекистонда бу эпидемиядан кейинги иқтисодий ҳолат, пул-кредит сиёсатидаги ўзгаришлар қандай прогноз қилинмоқда?

Бутун жаҳонда рўй бераётгани каби Ўзбекистонда ҳам коронавирус пандемияси билан боғлиқ чекловлар иқтисодий фаоликка салбий таъсир кўрсатмоқда. Бу ўз ўрнида, келгусида аҳолининг даромадларига ўз таъсирини кўрсатмай қолмайди. Пандемия таъсирида шаклланган жорий иқтисодий ҳолат бутун дунёда, жумладан, бизда ҳам жорий йилда аҳоли даромадларининг юқори даражада ошмаслигини кўрсатмоқда.

Пандемиянинг нархларга таъсири бўйича карантиннинг дастлабки кунлари аҳолининг хавотирлари кескин ошиши натижасида асосий озиқ-овқат ҳамда гигиена воситаларига кескин талаб ошиши кузатилди ва бу ҳолат айрим савдо нуқталаридаги нархларга вақтинчалик ўз таъсирини кўрсатди.

Шу билан бирга, қуйидаги омилларга таяниб ҳозирги кунда карантин даврида нархларнинг қимматлашишига олиб келувчи жиддий асослар мавжуд эмаслигини билдирамиз, хусусан:

-аҳолининг доимий даромадлари қисқариши натижасида истеъмол товарларининг асосий қисмига бўлган ялпи талаб кескин пасайиши;

-келгуси ойдан бошлаб қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг янги ҳосили катта ҳажмда бозорларга чиқиши;

-тегишли Президент Фармони билан бир қатор асосий халқ истеъмолидаги товарлари ва уларнинг хомашёлари импортига 2020 йил 31 декабрига қадар божхона божи ва акциз солиғининг бекор қилиниши;

-ҳукуматнинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича амалга ошираётган чора-тадбирлари.

Шунингдек, 2020 йилдан бошлаб Марказий банкнинг асосий ставкаси 1 фоиз бандга пасайтирилиб, 15 фоиз даражасида белгиланди. Бу биринчи навбатда, иқтисодий фаоллик пасайиши шароитида инфляция бўйича прогнозларни пасайиш томонга кўриб чиқилганлиги билан боғлиқ.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1