Тошкентда таниқли хонанда коронавирус сабабли карантинга олинди

МАДАНИЯТ 18.04.2020, 16:30
Тошкентда таниқли хонанда коронавирус сабабли карантинга олинди

Таниқли опера хонандаси, “Шуҳрат” медали соҳибаси Ширин Маматова Тошкентдаги 5-сонли юқумли касалликлар шифохонасига тушиб қолди. У бу ҳақда Инстаграмдаги саҳифасида маълум қилди.

“Азиз обуначиларим, айрим нохуш сабаблар туфайли касалхонага тушиб қолдим. Ҳозирги кунда касалхона карантинга ёпилди. Бу ҳамма билан юз бериши мумкин. Аҳволим яхши, коронавирусга тест топширдим, натижа салбий чиқди. Бироқ яна 14 кунни касалхонада ўтказишим керак. Ўзингизни ва яқинларингизни асранг”, —  деб ёзади Ширин Маматова.

Хонанданинг мухлислари изоҳларда унга соғлик тилаб, ҳаммаси яхши бўлишини ёзиб қолдирган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1