1

Пенсияларни нақд пулда олиш борасида ҳеч қандай чекловлар киритилмаган. Бироқ...

ИҚТИСОДИЁТ 21.04.2020, 13:21
Пенсияларни нақд пулда олиш борасида ҳеч қандай чекловлар киритилмаган. Бироқ...

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда пенсия тўловларини пластик карталарга ўтказиш орқали тўлаш масаласи кенг муҳокама қилинмоқда. Шу ўринда бунинг асл моҳиятни тўғри англаш мақсадга мувофиқдир.

Аввало, бу масала маълум муддатда босқичма-босқич рўёбга чиқарилади. Чунки ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланиш янада такомиллашиб бораётган бир пайтда нақд пулсиз ҳисоб-китобларнинг масофадан туриб амалга ошириладиган янги турлари кенгая боради.

Шу билан бирга, бу жараёнга параллел равишда нақд пул олиш имкониятини берадиган банкоматлар тизими кенгайтирилади. Шунингдек, жаҳон тажрибасида кенг қўлланилаётган нақд пулдан фойдаланишни минимал қисқартиришга эришилади.

Лекин бугунги кунда пенсионерлар ўз пенсияларини нақд пулда олишларига ҳеч қандай чекловлар киритилмаганини ҳам таъкидлаш жоиз.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1