1

Бир гуруҳ ўзбек хонандалари томонидан челленж қилиб айтилган "Рамазон" қўшиғини машҳур Ибраҳим Татлисас ўз саҳифасида улашди (видео)

МАДАНИЯТ 25.04.2020, 13:55
Бир гуруҳ ўзбек хонандалари томонидан челленж қилиб айтилган "Рамазон" қўшиғини машҳур Ибраҳим Татлисас ўз саҳифасида улашди (видео)

Рамазон ойи яқинлашишига бир неча кун қолганида ўзбек хонандалари томонидан "Рамазон" номли қўшиқ челленж тарзида айтилган эди.

Қўшиқ, ўзбек шоу-бизнесининг эркак хонандалари томонидан куйланган бўлиб, ҳар бир қўшиқчи қўшиқни ўз хонадонида айтган ва челленжлардан ташкил топган кадрлар бир бутун ҳолатда акс эттирилган. Мазкур видео кетмакетлик интернетда эълон қилиниши билан қисқа фурсатда кенг оммалашди. 

Ҳатто, хорижий давлатларда ҳам оммалаша бошлади. Хусусан, машҳур турк хонандаси Ибраҳим Татлисас ўзининг инстаграмдаги шахсий саҳифасида ўзбекча “Рамазон келди” қўшиғини улашди.

Айни пайтда хонанданинг обуначилари миллиондан ортиқ бўлиб, бу билан Тотлисас "Рамазон" қўшиғи янада оммалашишига  ҳисса қўшаётган бўлса, ажабмас.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1