1

"Меҳр қолур, муҳаббат қолур!" Агар у ҳаёт бўлганида бугун 66 ёшни қарши оларди

МАДАНИЯТ 26.04.2020, 09:20
"Меҳр қолур, муҳаббат қолур!" Агар у ҳаёт бўлганида бугун 66 ёшни қарши оларди

Бугун ўзбек халқининг севимли ва танти шоири Муҳаммад Юсуфнинг таваллуд куни. 

Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф 1954 йил 26 апрелда Андижон вилояти Марҳамат туманида туғилган.

Тошкентдаги Рус тили ва адабиёти институтини (ҳозирги Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети) тамомлаган. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиш Академиясида таҳсил олган.

Республика Китобсеварлар жамиятида, “Тошкент оқшоми” газетасида, Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида, “Тафаккур” журналида, “Ўзбекистон овози” газетасида хизмат қилди. 1998 йилдан умрининг охиригача Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида фаолият юритди.

Унинг “Таниш тераклар”, “Булбулга бир гапим бор”, “Илтижо”, “Уйқудаги қиз”, “Ҳалима эна аллалари”, “Ишқ кемаси”, “Кўнглимда бир ёр”, “Бевафо кўп экан”, “Эрка кийик”, “Сайланма”, “Биз бахтли бўламиз”, “Осмонимга олиб кетаман”, “Улуғимсан, Ватаним” сингари ўндан ортиқ шеърий тўпламлари ўқувчилар қалбидан жой олди.

Муҳаммад Юсуф “Дўстлик” ордени билан тақдирланган. Эл севган ижодкор Муҳаммад Юсуф 2001 йил 1 августда 47 ёшида вафот этди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1