Шавкат Мирзиёев сирдарёлик жабрланганлардан кўнгил сўраб, Тошкентга қайтди

СИЁСАТ 02.05.2020, 22:04
Шавкат Мирзиёев сирдарёлик жабрланганлардан кўнгил сўраб, Тошкентга қайтди

Шавкат Мирзиёев Сардобадаги фавқулодда ҳодиса сабабли Гулистон шаҳрига эвакуация қилинган одамлар билан мулоқот қилиб, улардан кўнгил сўради, дея хабар беради Президент матбуот хизмати. 

Мулоқотда давлат раҳбари ҳеч ким эътибордан четда қолмаслигини, ҳаммага ғамхўрлик кўрсатилишини таъкидлаган.

Бунга қадар Шавкат Мирзиёев раислигида Гулистон шаҳрида мутасадди раҳбарлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари масъуллари, жамоатчилик вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Тадбирда Сардоба сув омбори тўғонининг кутилмаганда очилиши ва унинг оқибатлари атрофлича таҳлил қилинди, тегишли хулосалар чиқарилди.

Аҳоли саломатлигини сақлаш, талафот кўрганларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш, ижтимоий объектлар ва қишлоқ хўжалиги майдонларини тезроқ тиклаш бўйича долзарб масалалар муҳокама қилиниб, зарур чора-тадбирлар белгиланди.

Ҳукумат комиссиясига берилган кўрсатмалар асосида сув босган ҳудудларни тозалаш, қурилиш ва таъмирлаш, турмуш маромини йўлга қўйиш бўйича узлуксиз иш давом этмоқда. 

Президент 2 май тунда Тошкентга қайтиб келди.

Фото: prezident.uz

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1