1

Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари Сардобадаги ҳодиса юзасидан телефонда суҳбатлашди

СИЁСАТ 02.05.2020, 22:53
Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари Сардобадаги ҳодиса юзасидан телефонда суҳбатлашди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 май куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди.

Суҳбат аввалида давлат раҳбарлари Сардоба сув омборидаги фавқулодда ҳодиса билан боғлиқ жорий вазиятни ҳамда унинг мамлакатларимиз чегараолди ҳудудларидаги оқибатларини бартараф этиш бўйича яқин ҳамкорликни ташкил этиш масалаларини батафсил муҳокама қилди.

Президентлар ҳукуматларга ишни мувофиқлаштирган ҳолда таъминлаш ва юзага келаётган барча масалаларни тезкор ҳал қилиш бўйича топшириқ берди.

"Tengrinews" хабарига кўра, 2 май куни Қозоғистоннинг Туркистон вилояти Мақтаорол туманида фавқулодда ҳолат эълон қилинди. Бунга 1 май куни тонгда Ўзбекистоннинг Сардоба туманидаги "Сардоба" сув омбори дамбасидан сув тошиши сабаб бўлди. 

Тошқин оқибатида Мақтаоролнинг чегарадош бир неча коллекторторлари сувга тўлган. Натижада сув тошган. Сув аҳоли яшаш пунктлари ва далаларга ёйилган. Шу сабабли Женис, Жана Тўрмис, Сардоба ва Нурли Жўл қишлоқларининг 5400 нафар аҳолиси эвакуация қилинган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1