1

Россиянинг Selectel булутли провайдери Ўзбекистон бозорига чиқади

ИҚТИСОДИЁТ 06.05.2020, 12:41
Россиянинг Selectel булутли провайдери Ўзбекистон бозорига чиқади

2020 йилнинг 6 май куни Россиянинг Selectel етакчи булутли провайдери Ўзбекистонда ўз иш фаолиятини бошлади. Компания IT-ишланмаларини ва бизнесни рақамлаштириш воситаларини ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Selectel янги бозорда ривожланиш йўлида уч йил ичида бир миллион АҚШ долларигача сармоя киритади. 

Ўзбекистон Selectel булутли платформаси маҳаллийлаштирилган илк мамлакат бўлди. 2020 йил охирига қадар, Selectel шунингдек, Беларусь бозорига киришни режалаштирмоқда. Бугунги кунда республикада маълумотларни сақлаш ва қайта ишлаш учун булутли хизматларга талаб шаклланмоқда, жамоавий фаолият ва бизнес юритиш учун ечимлар қидирилмоқда. 

"Биз Ўзбекистонни илк ташқи бозор сифатида танладик, чунки мамлакатнинг иқтисодий салоҳиятини ва ҳукуматнинг рақамли давлат ва иқтисодиёт қуришга интилишларини кўриб турибмиз. Булутли технологиялар ушбу жараённинг ажралмас қисми ҳисобланади. Биз Selectel ечимлари нафақат шиддат билан ривожланаётган IT-саноатида, балки Ўзбекистон учун анъанавий бизнес соҳаларида ҳам талабгир бўлишига ишонамиз”, - деди Selectel бош директори Олег Любимов. 

Selectel ўзининг инфратузилмасини Тошкент шаҳридаги маълумотлар марказига жойлаштирди, бу эса унга ўрнатилган хизматларнинг юқори тезликда ва узлуксиз ишлашини таъминлайди. Бугунги кунда Ўзбекистонда Selectel Office офис дастурлари ва кўп функцияли SelectelChat мессенжери, яъни, қулай ва самарали ишларни ташкил қилиш учун бизнес-илова мавжуд. Июль ойига қадар Selectel булутли платформаси ишга туширилади. Бу ҳар қандай миқёс ва мураккабликдаги рақамли маҳсулотлар учун тез ва арзон инфратузилмани яратишга имкон беради. 

“Биз Ўзбекистонда кучли шериклик тармоғига эга бўлган муваффақиятли бизнес қуришни ният қилганмиз. Selectel бозорни биргаликда ривожлантириш учун маҳаллий провайдерлар ва интеграторларга ҳамкорликнинг турли хил кўринишларини таклиф этади ", - дея таъкидлади Selectel компанияси бош директори Олег Любимов. 

Selectel бунинг учун провайдер хизматлари шерик бренди остида сотиладиган маҳсулотга бирлаштириладиган White Label схемаси, ва провайдер шериги томонидан жалб қилинган мижозлардан келиб тушган даромадларини у билан бўлишадиган Revenue Share схемаси бўйича ҳамкорлик дастурларини тайёрлади.

Selectel 2008 йилда ташкил топган ва 10 йилдан ортиқ вақт мобайнида булутли хизматларни ишлаб чиқармоқда. Компания Amazon Web Services, Rackspace ва OVH билан бир қаторда турган ҳолда Россиядаги Intel Cloud Technology глобал дастурининг биринчи иштирокчиси бўлди. Бугунги кунда Selectel 15 мингдан ортиқ мижозларга хизмат кўрсатади. Улар орасида Шарқий Европадаги энг йирик ижтимоий тармоқлардан бири бўлган “ВКонтакте”, “Учи.ру” халқаро таълим платформаси, “Ситимобил” онлайн такси буюртма хизмати, “Самокат” таом етказиб бериш хизмати ва бошқа таниқли брендлар ўрин олган. 

Маълумот учун: 

Selectel - булутли хизматларни ва маълумотлар маркази хизматларини тақдим этувчи Россия провайдери. Компания CNews Analytics томонидан тузилган Россиядаги юзта энг йирик IT-компаниялар рейтингига ва булутли инфратузилма таъминотчиларининг илк бешталигига киради. Selectel компаниясининг технологик етакчилиги бир қатор индустриал мукофотлар, шу жумладан Runetмукофоти билан тасдиқланган. Ўзининг 11 йиллик иш фаолияти давомида Selectel якка тартибдаги тадбиркорлардан тортиб, йирик халқаро корпорацияларгача бўлган 15 мингдан ортиқ мижозларнинг ишончини қозонди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1