1

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Бошқаруви раиси Бухородаги табиий газ қазиб чиқариш ва етказиб бериш объектларидаги муаммоларни ўрганди

ИҚТИСОДИЁТ 06.05.2020, 16:56
"Ўзбекнефтгаз" АЖ Бошқаруви раиси Бухородаги табиий газ қазиб чиқариш ва етказиб бериш объектларидаги муаммоларни ўрганди

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев Бухоро вилояти ҳудудига Газли нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли "Учқир" мажмуаси ҳудудидаги қурилиш майдонларида бўлиб, углеводородлар қазиб чиқариш прогноз кўрсаткичларини бажарилиши, табиий газ қазиб чиқариш ва етказиб бериш тизимидаги муаммоли масалаларни ўрганди. Бу ҳақда жамиятнинг Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Табиий газ қазиб чиқаришда, табиий тушишни олдини олиш ва табиий газ қазиб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш мақсадида "Учқир" сиқув компрессор станциясини қурилиш ишлари 2020 йил май ойида якунланиб, ишга туширилиши кераклиги борасида топшириқлар берилди. 

Бошқарув раиси масъулларга сиқув компрессор станциясининг қурилиш монтаж ишларини жадаллаштириш, ишларини амалга ошириш (Пуско-наладка ишлари) учун "COVID-19" коронавирус пандемияси сабабли Ўзбекистонга кела олмаган "SIEMENS" компанияси мутахассислари билан видеоконференция орқали ҳамкорлик қилиш кераклиги бўйича вазифаларни белгилаб берди.

Табиий газ таркибидан "Пропан-бутан аралашмасини ажратиб олиш" қурилмасини қурилиш ишларини тезлаштириш мақсадида барча техник ресурсларни сотиб олиш учун шартномаларни қисқа муддатда тузиш ҳамда етказиб келишни тезлаштириш алоҳида таъкидлаб ўтилди.

"Учқир газ сиқув станцияси ва “Пропан бутан ажратиш" қурилмаси ишга туширилиши натижасида, кунлик қазиб чиқариладиган суюқ углеводородларнинг миқдори кескин ошишини инобатга олиб транспорт харажатларини қисқартириш лозим.

Шуни инобатга олиб Бошқарув раиси "ЎзЛИТИнефтгаз" АЖ мутахассислари билан биргаликда комплексгача темир йўл веткасини қуриш ишларини ташкиллаштириш бўйича ҳам кўрсатмалар берди.

"Учқир" мажмуасидаги қурилиш ишлари олиб борилаётган лаборатория биносини қурилиш ишларини май ойининг якунига қадар тугатиш, "Тўмарис" конида қурилиши олиб борилаётган "Газни дастлабки тайёрлаш қурилмаси" қуриш ишларини эса 2020 йилнинг 20 май санасигача тугатиш кераклиги айтилди.

Бошқарув раиси "Газли нефт ва газ қазиб чиқариш" бошқармаси раҳбарияти олдига, ишларни самарали ва сифатли бажариш баробарида карантин қоидаларига тўлиқ риоя этилиши кераклиги, оддий-ишчилар учун эса барча шароитларни яратиш кераклигини айтиб бу борада белгиланган муддатларда ҳисобот берилиши кераклигини таъкидлади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1