1

Коронавирусдан кейин Борис Жонсоннинг кўриш қобилияти ёмонлашди

ДУНЁ 26.05.2020, 18:28
Коронавирусдан кейин Борис Жонсоннинг кўриш қобилияти ёмонлашди

Буюк Британия Бош вазири Борис Жонсоннинг таъкидлашича, коронавирусдан даволаниб чиққандан кейин унинг кўриш қобилияти ёмонлашган, дея ёзмоқда ЎзА.

“Ҳаётимда илк бор кўзойнак тақишимга тўғри келяпти. Ўйлашимча, бу коронавирус таъсири бўлиши мумкин. Кўзим учун коронавирус билан боғлиқ муаммо пайдо бўлиши эҳтимоли бор“, — деди Жонсон брифинг пайтида.

Буюк Британия Бош вазири 27 мартда коронавирусга чалинган эди. У коронавирусдан бутунлай соғайиб, 26 апрелда ўз вазифасини ўташга киришди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1