1

Жонли ижрода концерт берадиган санъаткорларга 50 фоиз ижара имтиёзи берилади

МАДАНИЯТ 26.05.2020, 22:59
Жонли ижрода концерт берадиган санъаткорларга 50 фоиз ижара имтиёзи берилади

Бугун Шавкат Мирзиёев маданият ва санъат соҳасининг жамиятдаги ўрни ва таъсирини ошириш ҳақидаги ПФ-6000-сонли Фармонни имзолади. Бу ҳақда Xushnudbek.uz канали хабар берди.

Фармонга кўра:

- давлат тасарруфидаги концерт ва маданият саройларида тўлиқ жонли ижро асосида ўтказиладиган концерт дастурлари учун ижара тўловидан 50 фоиз чегирма қилиб берилади;

- концерт-томоша тадбирига бир марталик рухсатнома бериш учун ундириладиган йиғим бекор қилинди;

- давлат органлари томонидан ўтказиладиган тадбирларда концерт-томоша фаолиятини амалга оширувчи шахслар хизмат кўрсатганда албатта ёзма ва ҳақ эвазига тузиладиган шартнома тузилиши белгиланди;

- Санъаткор, ижодкор ва ижрочиларнинг муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш палатаси тузилди;

- Республика қўғирчоқ театрига Ўзбек Миллий қўғирчоқ театри номи берилди;

- 2020 йил сентябрь ойидан бошлаб давлат музейларида ҳар ойнинг биринчи якшанбаси "очиқ эшиклар куни" деб эълон қилиниб, ўша куни музейларга кириш бепул бўлади;

- 15 апрелни "Маданият ва санъат ходимлари куни" деб белгилаш тўғрисида қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1