1

Қозоғистонда гўшт ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ошмоқда

ДУНЁ 27.05.2020, 17:21
Қозоғистонда  гўшт ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми  ошмоқда

26  май  куни  бўлиб  ўтган  Қозоғистон   ҳукумати  йиғилишида мамлакат қишлоқ хўжалиги вазири Сапархон Омаров   жорий йилнинг  ўтган  даврида  республикада  гўшт ишлаб чиқариш ҳажми 3,6 фоизга ўсганлигини  маълум  қилган.

Сапархон Омаровнинг сўзларига кўра, 2020 йилнинг дастлабки  тўрт ойида Қозоғистонда қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари сони ортгани кузатилган. Хусусан, отлар сони 7,6 фоизга,  қорамоллар сони 4,1 фоизга, қўйлар сони 2,7 фоизга ошган. Таъкидланишича, соҳага қўшимча молиявий ёрдам кўрсатиш чоралари чорва молларининг кўпайишига олиб келган.

Қозоғистон чорвачилик секторида барқарор ўсиш 4 фоиз даражасида сақланмоқда, гўшт ишлаб чиқариш 3,6 фоизга ошиб, 314 минг тоннани, сут эса 3,2 фоизга ошиб 1,5 миллион тоннани ташкил этмоқда.

Бироқ,  тухум етиштириш бошқа чорвачилик маҳсулотларидан фарқли ўлароқ,  6 фоизга камайган.  Мазкур  ҳолат  ташқи бозорларда ушбу турдаги маҳсулотга талабнинг камайиши билан боғлиқ.

Қозоғистон 2025 йилга бориб чорвачилик маҳсулотлари экспортини сезиларли даражада оширишни режалаштирмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1