1

Деҳқонободлик санитарлар "отамлашаётган" пайтида қўлга тушди. Ошкор бўлиб қолмасликлари учун инспекторга пора таклиф қилишди

ЖАМИЯТ 07.06.2020, 12:50
Деҳқонободлик санитарлар "отамлашаётган" пайтида қўлга тушди.  Ошкор бўлиб қолмасликлари учун инспекторга пора таклиф қилишди

Жорий йилнинг 28 май куни соат 13:00 ларда Деҳқонобод тумани Қорашина қўрғонининг М.Улуғбек кўчасида жойлашган фуқаро М.К.га тегишли бўлган “Ингичка булоқ” хусусий корхонасига қарашли умумий овқатланиш ошхонасининг эшиги очиқлиги тумани ИИБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси Ички ишлар органлари таянч пунктлари профилактика катта инспектори майор Б.Э.нинг диққатини ўзига тортади.  

Ушбу ошхонага кирган профилактика инспектори майор Б.Э бир стол атрофида Давлат санитария эпидемиология назорати инспекцияси Деҳқонобод тумани филиали бўлими бошлиғи Э.Р қўл остидаги ходимлари М.Ш, С.Ж, Б.Б, А.С.лар билан карантин қоидаларини бузган ҳолда, овқатланиб, спиртли ичимлик истеъмол қилиб ўтирганликларини аниқлайди ва  ҳужжатларни расмийлаштиради.

Шундан сўнг, Давлат санитария эпидемиология назорати инспекцияси Деҳқонобод тумани филиали бўлими бошлиғи Р.Э ва қўл остидаги ходими М.Ш.лар жорий йилнинг 1 июнь куни майор Б.Э.нинг хизмат хонасига келишиб, ўзларига нисбатан тўпланган ҳужжатлар бўйича қонуний чора кўрмаслик эвазига 500.000 сўм миқдорида пора таклиф қилади. Ўз навбатида майор Б.Э уларга пора бериш ва пора олиш жиноят эканлигини маълум қилиб, келгусида яна шу каби ноқонуний хатти-ҳаракатлар қилиб, пора таклиф қилган тақдирда, тегишли органларга мурожаат қилишлигини маълум қилади.

Аммо шу йил 1 июнь куни соат 16:00 ларда Р.Э ва М.Ш.лар яна унинг хизмат хонасига келишиб, ўзларига нисбатан тўпланган ҳужжатларни чора кўришлик учун Қашқадарё вилояти ДСЭНБга юбормаслигини, ўзидан юқори турувчи раҳбарлари ушбу ҳолатдан хабар топадиган бўлса, уларни ишдан бўшатиб юборишлигини айтиб, эвазига 1.000.000 сўм миқдорида пулни пора сифатида таклиф қилаётганлигини Деҳқонобод тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи номига билдирги билан маълум қилади ва ушбу фуқароларга нисбатан қонуний чора кўришликни сўраган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЎХБ Қашқадарё вилояти бўйича бўлими, вилоят ИИБ Кадрлар бошқармаси, Деҳқонобод туман прокуратураси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Деҳқонобод тумани бўлими масъул ҳодимлари билан ўтказилган ҳамкорликдаги тезкор тадбир давомида Деҳқонобод тумани, Истиқлол маҳалласи, Бобур кўчасида яшовчи Э.Р жорий йилнинг 4 июнь куни соат 19:30 да майор Б.Э.нинг хизмат хонасида 1.000.000 сўм миқдоридаги пулларни пора тариқасида бераётган вақтида жиноят устида қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирги кунда Деҳқонобод тумани прокуратураси томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1