1

30 июнь — Москвадан чартер рейс келади

ЖАМИЯТ 29.06.2020, 11:00
30 июнь — Москвадан чартер рейс келади

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги эртага, 30 июнь куни ташкил этиладиган чартер рейслар рўйхатини эълон қилди. 

Тошкент – Москва – Тошкент

️Парвозга консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тақдим этилади ва ушбу рўйхат асосида фуқаролар самолёт бортига киритилади.

▪️Рўйхатга биринчи навбатда бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади.

Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин бўлади.  

 Ўзбекистонга кириб келаётган фуқаролар ўз хоҳишига кўра 14 кунлик карантин муддатини давлат томонидан бепул таъминланадиган карантин марказларида ёки пуллик меҳмонхонада ўтказиши мумкин 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1