my5

Микробиолог олим: "Эмлаш ва вакцина сотиш масаласи аллақачон сиёсий ўйинга айланиб кетди. Ҳозирча эмланмаслик керак"

ДУНЁ 02.08.2020, 17:28
1630
Микробиолог олим: "Эмлаш ва вакцина сотиш масаласи аллақачон сиёсий ўйинга айланиб кетди. Ҳозирча эмланмаслик керак"

Россия Фанлар академияси академиги Виталий Зверевнинг айтишича, коронавирусга қарши ҳозирча эмланмаслик керак. У ўзининг Россия Жамоатчилик янгиликлар хизматига берган интервьюсида вакцинани рад этишга асос бўладиган сабабларни келтирган

“Йўқ, ҳозир вакцина ҳақида гап бўлиши ҳам мумкин эмас. Биринчи навбатда у вакцинанинг таъсири, кейин инсон ҳаёти учун хавфсиз эканлиги исботланиши керак. Энг муҳими, вирусга қарши иммунитет давомийлиги аниқланиши лозим. Ҳозирча бу ҳақда ҳеч қандай исботланган маълумот йўқ экан, эмлашни бошлаш нотўғри”, деди вирусолог.

Унинг сўзларига қараганда, коронавирусга қарши вакциналар тўғрисида бир неча йилдан кейин тугал фикр юритиш мумкин. Ҳозир синовдан ўтаётган вакциналар муваффақиятли якунланиб, ҳаммаси жойида бўлган тақдирда ҳам 2021 йилнинг охирига келибгина тайёр бўлади. Бу муддат яна чўзилиши ҳам мумкин.

 “Инфекция у қадар қўрқинчлимас, ўлим кўрсаткичлари ҳам ваҳимали даражада катта эмас. Менимча, эмлаш билан боғлиқ вазият аллақачон сиёсий ўйинга айланиб кетди ва унинг коронавирус билан курашга алоқаси йўқ”, деб хулоса қилди академик.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+17° ясно
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37