my5

Тўрт мамлакатда юзлаб одамларга Хитойдан почта орқали сирли уруғлар келди

ДУНЁ 02.08.2020, 19:43
2284
Тўрт мамлакатда юзлаб одамларга Хитойдан почта орқали сирли уруғлар келди

АҚШ, Португалия, Янги Зеландия, Буюк Британия аҳолисидан юзлаб одамларга почта орқали ичида уруғлар бўлган пакетлар келди. Улар Хитойдан жўнатилганлиги ёзилган, деб хабар берди iz.ru. 

Маълум бўлишича, кичик шаффоф пакетчаларга жойланган қора ва оқ уруғлар қадоғига уларнинг ўйинчоқ ёки бижутерия эканлиги, олувчиларнинг аниқ манзили ва исм-шарифи ёзилган.

Биргина Флоридада 600дан ортиқ киши ана шундай жўнатма олган, бундай ҳолатлар 12та штатда содир бўлгани айтилмоқда. Буюк Британияда ҳам юздан ортиқ киши ана шундай жўнатмаларни қабул қилиб олган. 

Бундан ташқари, Янги Зеландия ва Португалияда ҳам Хитойдан почта орқали уруғ келиши ҳолатлари кузатилди.

Айрим мамлакатларда бу борада суриштирув бошланган. Хитой ҳукумати эса почта стикерлари қалбаки эканлигини айтмоқда ва текширув ўтказиш учун АҚШ почта хизматидан ушбу жўнатмалардан намуна беришни сўрамоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+12° ясно
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37