my5

Короновирус инфекцияси юқтирган беморлар бепуштликка чалинишлари мумкинми?

САЛОМАТЛИК 03.08.2020, 09:15
968
Короновирус инфекцияси юқтирган беморлар бепуштликка чалинишлари мумкинми?

 Мазкур саволга АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Абдусаматова иштирокида бўлиб ўтган брифингда жавоб қайтарилди.

Коронавирус касаллигига чалинган беморларда бепуштлик ривожланиши исботланмаган,- дея жавоб қайтарди мутахассис. 

Шунингдек, брифингда Ўзбекистонда касал аёллардан туғилган чақалоқларда короновирус инфекциясига текширув ўтказилиши масаласига ойдинлик киритилди. 

Маълум қилинишича, янги туғилган чақалоқни короновирус инфекциясига текшируви туғилгандан сўнг 12-24 соат ўтгач амалга оширилади.

 Натижаларни тасдиқлаш учун такрорий тест 24 соатдан кейин амалга оширилади.  

Текширув учун биоматериал сифатида бурун-халқум ёки оғиз-халқумдан суртма олинади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+17° ясно
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37