my5

Австралияда терроризмга алоқадорликда гумонланган шахслар фуқароликдан маҳрум қилинади

ДУНЁ 04.12.2015, 12:23
1700
Австралияда терроризмга алоқадорликда гумонланган шахслар  фуқароликдан маҳрум қилинади

Австралия сенати терроризмга алоқадорликда гумон қилинаётган шахсда бошқа давлатнинг паспорти бўлган тақдирда уни Австралия фуқаролигидан маҳрум қилиниши ҳақидаги Қонунни маъқуллади, деб хабар беради “Lenta.ru”

Қонун 14 ёшдан катта бўлган ва суднинг тегишли ҳукмига тортилмаган гумонланувчи шахсларга нисбатан татбиқ этилади.

Австралия бош прокурори Жорж Брандис Қонун имкон қадар “Истесно ҳоллар”да қўлланилади. Брандис қонуннинг қабул қилинишини “терроризмга қарши курашни кучайтириш”га ёрдам беришини таъкидлади.

Австралия ҳукумати маълумотларига кўра, Яқин Шарқлаги теророрчилик гуруҳлари таркибига қўшилаётган мамлкатнинг 50 фоиз фуқаролари икки давлат фуқаролигига эга. Австралия фуқароларига Сурия ва Ироқдаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиш қонун бўйича таъқиқланган. Шунга қарамай, “Ислом давлати” террорчилик гуруҳи таркибида камида 70 нафар австралиялик мавжуд.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+7° дымка
Валюта курси
10371.76
USD 7.28
12153.63
EUR -101.33
133.19
RUB -1.84