my5

Мэйвэзер қўшиқчи Жастин Бибердан яхши боксчи чиқишини айтди

ДУНЁ 04.12.2015, 12:52
1566
Мэйвэзер қўшиқчи Жастин Бибердан яхши боксчи чиқишини айтди

 Профессионал рингда фаолиятини тўхтатган америкалик боксчи Флойд Мэйвезер канадалик қўшиқчи Жастин Бибердан яхши футбол чиқиши мумкинлигини таъкидлади, деб хабар беради “Lenta.ru”. Бу ҳақда боксчи Москвадаги матбуот анжуманида маълум қилган.

“Жастин Бибер-ажойиб хонанда. Мен у билан маслаҳатлашиб тураман. Жастин ўзининг бўш вақтларида бокс билан шуғулланади ва бундан кўзланган мақсад негатив энергиядан воз кечиш эканлигини айтади. У кучли психикага эга. Агар у бокс билан профессионал даражада шуғулланишни истаса, ўзим унга мураббийлик қиламан. Ундан яхши боксчи чиқишига ишонаман”, —деди Мэйвэзер.

Жастин Бибер бир неча марта бокс мусобақаларига Мэйвэзер билан бирга ташриф буюрган. 21 ёшли қўшиқчи киноларда ҳам суратга тушади. Унинг 2012 йилда сотувга чиқарган мусиқий тўплами дунё бўйича 15 миллиондан ортиқ нусхада сотилган. Жорий йилда эса Жастин ижросидаги  “What Do You Mean?” таронаси узоқ муддат давомида АҚШ, Канада, Буюк Британия ва Австралиядаги мусиқий хит-парадларнинг биринчи ўрнини эгаллаб турди. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+25° ясно
Валюта курси
10371.76
USD 7.28
12153.63
EUR -101.33
133.19
RUB -1.84