my5

Тадбиркорга ер майдони ажратиб бермаган ҳоким ўринбосари жазоланди

ЖАМИЯТ 03.08.2020, 20:14
499
Тадбиркорга ер майдони ажратиб бермаган ҳоким ўринбосари жазоланди

Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманида фаолият юритувчи «Аму наслли чорва» номли фермер хўжалиги раҳбари чорвачиликни ривожлантириш учун ер майдони ажратилмаётганлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Бизнес-омбудсман ахборот хизмати маълум қилишича, мурожаат юзасидан фермер хўжалигига тегишли амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида жорий йилнинг 5 май куни Амударё туман ҳокимлигига сўров хати юборилган. Сўров хатини ижро қилиш туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ф.Садуллаевга йўналтирилган.

 Унда тегишли маълумотлар жорий йилнинг 11 май кунига қадар тақдим қилиниши кўрсатилган бўлсада, Ф.Садуллаев томонидан сўров хати беэътибор қолдирилган.

 Қонунчиликка кўра давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, уларнинг мансабдор шахслари Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилга унинг фаолиятида кўмаклашиши, у томонидан сўралаётган, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига тааллуқли бўлган ҳужжатлар, материаллар ҳамда бошқа маълумотларни, агар бошқа муддат белгиланмаган бўлса, сўров олинган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмасдан тақдим этиши шарт.

Юқоридаги қонун бузилиш ҳолати юзасидан ҳоким ўринбосари Ф.Садуллаевга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилди.

Амударё туман маъмурий суди қарори билан ҳоким ўринбосарига жарима жазоси тайинланди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+10° ясно
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37