my5

Томорқа эгаларининг маълумотлари “Agroonline” электрон базасига киритилмоқда

HI-TECH 03.08.2020, 20:56
442
Томорқа эгаларининг маълумотлари “Agroonline” электрон базасига киритилмоқда

Ҳудудларда томорқа ер майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш учун 4,5 миллион нафар томорқа эгаларининг маълумотлари “Agroonline” электрон базасига киритилди.

Аҳоли хонадонларида ташкил этилган ихчам иссиқхоналарда икки-уч марта ҳосил етиштиришга ихтисослашган маҳаллалар сони йилдан-йилга ортмоқда.

Андижон вилоятининг «Далварзин» маҳалласида яшовчи Бекзод Муллажонов томорқасида барпо этилган 6 сотих иссиқхонада помидор, бодринг, булғор қалампири, кўкат ва зираворлардан йилига уч марта ҳосил олмоқда. Даромади эса йиллик 50-55 миллион сўмдан ортмоқда.

Оқдарё туманидаги «Галаравот» маҳалласида яшовчи Бурхон Ваҳобов томорқасида асаларичилик ва лимончиликни йўлга қўйган. 2 сотих иссиқхонада лимон билан бирга кўкат ва зираворлар ҳам етиштириб, йилига 13-16 миллион сўм даромад олмоқда.

Республика бўйича 2020 йил ҳосили учун 4,5 миллионта аҳоли хонадонидаги 435 минг гектар томорқа ерларида мавсумий экинлар етиштирилди. Тўқсонбости экинлардан 1 256 минг тонна ҳосил олинган бўлса, баҳорги экинлардан 8 244 минг тонна ҳосил олинди.

Қайд этиш керакки, жорий йилнинг июль ҳолатида юртимизда 225,9 минг гектар ёки режага нисбатан 97,8 фоиз такрорий экинлар экилди.

17,7 минг гектарга картошка, 97,5 минг гектарга сабзавотлар, 12,3 минг гектарга экилган полиз экинлари шулар жумласидандир.

Вилоятлар кесимида кўрадиган бўлсак, Сурхондарё вилояти, Андижон, Навоий, Наманган, Жиззах, Фарғона, Тошкент вилоятларидаги ер эгалари бу борада пешқадамлик қилмоқда. Қашқадарё вилояти, Бухоро, Сирдарё вилоятларида бир оз бепарволик кузатилмоқда.

Бу йилги экин экишни ташкил этишда ёрдамга муҳтож хонадонларга алоҳида эътибор қаратилди. Ерларни экишга тайёрлаш ва экин экиш ишларида ёрдамга муҳтож бўлган 693 мингдан ортиқ томорқачиларга 62 мингтадан зиёд фермер хўжалиги бириктирилди. Жумладан, 50,5 минг гектар томорқага экин экишда кўмаклашилди, 171,3 минг килограмм уруғлик ва 1,3 миллион дона мевали дарахт кўчатлари етказиб берилди. Ёрдамга муҳтож оилаларга 212 мингта жўжа, 1,9 мингта қуён, 216 бош сигир ҳам берилди.

Маҳаллий бюджетлар захира жамғарма маблағлари ҳисобидан 98 мингта кам таъминланган оилага 1 миллион дона сабзавот кўчати, 35,6 тонна уруғлик ва бошқа турдаги маҳсулотлар олиб берилди. Шунингдек, жорий йилнинг ўтган даврида 38,5 минг хонадонда ўз маблағлари ва имтиёзли кредитлар ҳисобига ихчам конструкцияли иссиқхоналар қурилди. Натижада юртимизда 4 минг 420 гектар томорқа ер майдонларида 257 мингта ихчам иссиқхоналар фаолияти йўлга қўйилди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+10° ясно
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37