my5

Эслатма: Ўзбекистонда қатъий карантин 15 августга қадар давом этади

ЖАМИЯТ 03.08.2020, 21:43
770
Эслатма: Ўзбекистонда қатъий карантин 15 августга қадар давом этади

Ижтимоий тармоқларда Тошкентда автомобиллар ҳаракати чекланиши муносабати билан ўрнатилган айрим блок-постлар олиб ташлангани ҳақида хабарлар тарқалди.

Эслатиб ўтиш жоиз, республика бўйича қатъий карантин 15 августгача узайтирилган. Бу вақт давомида кўплаб чекловлар амалда бўлиб турибди.

Бугун — душанба, 3 августдан бошлаб жума, 7 августгача транспорт воситаларига куннинг муайян соатларида ҳаракатланишига рухсат берилади:

Автотранспортда эрталаб соат 07:00 дан 10:00 гача ва кечки вақт соат 17:00 дан 20:00 гача ҳаракатланиш мумкин.

Фуқаролар белгиланган вақтда транспорт воситаларидан фақатгина ўз ҳудуди доирасида фойдаланишлари мумкин. Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига кириш ва аксинча йўналишдаги транспорт ҳаракати бундан мустасно.

Фақат 2 тоифа автотранспорт воситалари сутка мобайнида тўсиқсиз ҳаракатланиш ҳуқуқига эга:

 махсус рухсатномаси бор машиналар

 махсус рухсатномасиз юриш  (https://kun.uz/news/2020/07/17/dam-olish-kunlari-avtotransportlar-harakati-cheklanadi-kimlarga-ruxsat-bor)ҳуқуқига эга машиналар (рўйхат (https://kun.uz/news/2020/07/17/dam-olish-kunlari-avtotransportlar-harakati-cheklanadi-kimlarga-ruxsat-bor))

 Автотранспортда ҳаракатланишга тўлиқ тақиқ 8-9 август (шанба-якшанба) кунлари ҳам жорий этилиши белгиланган (https://kun.uz/02391721).

15 августгача тўхтатилган фаолият турлари рўйхати билан ушбу саҳифада (https://kun.uz/28947063) танишишингиз мумкин.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+17° ясно
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37