my5

Коронавирусни уйда даволаганда томчи дори қуйиш ўлимга олиб келадими?

САЛОМАТЛИК 03.08.2020, 22:59
698
Коронавирусни уйда даволаганда томчи дори қуйиш ўлимга олиб келадими?

Коронавирус чақирадиган зотилжам ўпкани кучли шикастлантиради, агар бу пайтда суюқлик (осма укол) жўнатсак, бу ўпка шишига олиб келади, деб маълум қилди Тошкент тиббиёт академияси ректори Лазиз Тўйчиев.

"Уй шароитида даволанаётган берморлар инфузион терапия — венага осма укол олишга қизиқиб қолишди. Аммо стационарга оғир аҳволда олиб келинган беморларнинг аксарияти айнан уйда инфузион терапия олгани аниқланяпти.

Коронавирус инфекцияси чақирадиган зотилжам ўпкани кучли шикастлантиради. Агар бу пайтда яна суюқлик жўнатсак — қанақа суюқлик бўлишининг фарқи йўқ, бу ўпка шишига олиб келади. Натижада ўпкага икки томонлама зарба тушяпти. Бунинг негизида ўлим ҳолатлари ҳам кузатиляпти.

Уй шароитида инфузион терапия олиш мумкин эмас. Фақатгина стационар шароитда, мутахассиснинг тавсияси билан, алоҳида кўрсатмалар бўлсагина, осма укол қилиш мумкин", – деди шифокор.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+17° ясно
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37