my5

ФИФА Президенти вазифасини вақтинча бажарувчиси матбуот анжуманида ухлаб қолди

ДУНЁ 04.12.2015, 16:21
1887
ФИФА Президенти вазифасини вақтинча бажарувчиси матбуот анжуманида ухлаб қолди

Халқаро футбол федерацияси(ФИФА) Президенти вазифасини вақтинча бажарувчиси Исса Хаяту Цюрихдаги матбуот анжуманида ухлаб қолди, деб хабар беради “Lenta.ru”.

69 ёшли камерунлик Президент лавозимини вақтинча бажарувчиси 10 сонияга “кетиб қолди”. Камералар шу сонияларни объективга муҳрлашга улгурди. У ҳозирги лавозимига Халқаро футбол федерацияси Президенти Йозеф Блаттер коррупцияда айбланиб, исталган турдаги спорт билан боғлиқ фаолият билан шуғулланиш таъқиқлангандан сўнг тайинланган эди.

ФИФАнинг янги Президенти сайлови ўтказиладиган Конгресс 2016 йилнинг 26 февралида Цюрих шаҳрида ўтказилади.  

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+17° ясно
Валюта курси
10359.88
USD -11.88
12285.78
EUR 132.15
136.11
RUB 2.92