my5

Мутахассислар коронавирусдан даволанган беморда кейинчалик қандай касаллик ривожланишини ошкор қилишди

САЛОМАТЛИК 04.08.2020, 18:14
2738
Мутахассислар коронавирусдан даволанган беморда кейинчалик қандай касаллик ривожланишини ошкор қилишди

Тадқиқотга кўра, коронавирус учун стационар даволанишдан қайтган беморларнинг ярмидан кўпи бир ойдан сўнг стресс, безовталик, уйқусизлик ва депрессияни бошдан кечирган. Бу ҳақда "Дори-дармон" компанияси расмий каналида манбаларга асосланган ҳолда хабар жойланди.

Клиник тадқиқотлар ва 402 нафар беморнинг сўровномалари асосида олинган натижалар кўра, касалланишдан кейинги асаб бузилиши 28%, руҳий тушкунлик - 31% ва безовталик - 42% ҳолларда мавжудлгини кўрсатди. Бундан ташқари, беморларнинг 40 фоизи уйқусизликдан ва 20 фоизи руҳият бузилишидан азият чеккан.

Олимларнинг фикрига кўра,Covid-19 нинг психологияга таъсири вируснинг ўзи ёки ижтимоий изоляция, янги касалликнинг номаълум хавфли жиҳатлари, маълум бир даво усулининг йўқлиги, бошқаларга юқтиришдан қўрқиш каби фикрларнинг иммунитетга таъсир қилиши натижасида  келиб чиқиши мумкин.

Топилмалар Коронавируснинг психологик таъсири ҳақида ташвишларни кучайтиради.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+16° ясно
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37