my5

Коронавирусдан тузалган беморлар маълум муддатдан сўнг эшитиш қобилиятини йўқотадими?

САЛОМАТЛИК 04.08.2020, 21:46
997
Коронавирусдан тузалган беморлар маълум муддатдан сўнг эшитиш қобилиятини йўқотадими?

Британиянинг Манчестер университети олимлари томонидан олиб борилган тадқиқотларга кўра, коронавирусдан тузалган бир қанча беморлар касалхонадан чиққанларидан саккиз ҳафта ўтгач, уларнинг эшитиш қобилиятлари ёмонлашган. Бу эса CОVID-19 га чалинган ва ундан тузалган беморларнинг соғликларида анча вақт ўтгандан кейин ҳам муаммолар давом этишини кўрсатмоқда. Бу ҳақида Daily Mailга таяниб xs.uz хабар берган.

Манчестер университетининг тадқиқот маркази олимлари ушбу илмий изланишлар давомида коронавирусдан тузалган 121 кишини ўрганишди. Беморлар касалхонадан чиққанида бошлаб саккиз ҳафта мобайнида шифокорлар билан телефон орқали суҳбатда бўлди. Улардан эшитишдаги ўзгаришлар ҳақида сўралганда вирусга чалинишдан олдин ҳам қулоғида муаммоси бўлган беморларнинг 16 таси (тадқиқотда қатнашганларнинг 13.2 фоизи) ўзида бу қобилият янада ёмонлашганини айтган. Шунингдек, CОVID-19ни бошдан кечиришдан олдин эшитиши яхши бўлган 8 кишида муаммолар пайдо бўлган, яна 8 кишининг қулоғида доимий шанғиллаш юзага келган.

“Бизга олдиндан маълумки, тепки, қизамиқ ва менингит каби вируслар эшитиш қобилиятининг йўқолишига сабаб бўлиши мумкин. Коронавирус ҳам қулоқлар ва мия ўртасида ахборотни ташувчи асаб толаларига зарар етказади. CОVID-19 эшитиш тизимига муаммолар туғдириши, жумладан, ўрта қулоқ ёки ички қулоққа зарар етказиши эҳтимоли бор”, дейди ушбу тадқиқотда қатнашганлардан бири профессор Кевин Мунро.

Манчестер университети олимлари ўзларининг илмий ишлари баёнотида коронавируснинг эшитиш билан боғлиқ муаммоларга олиб келиши мумкинлигининг сабабларини аниқлаш учун яна бир қанча тадқиқотлар олиб бормоқчи ва бу ҳали охирги хулоса эмас.

"CОVID-19 дан бошқа факторлар ҳам эшитишнинг йўқолиши ва қулоқда шанғиллашнинг юзага келишига таъсир қилиши мумкин” дейди Мунро.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+22° ясно
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37