my5

Байрутдаги портлашда Россия ва Қозоғистон элчихоналари зарар кўрди (видео)

ДУНЁ 05.08.2020, 01:54
1204
Байрутдаги портлашда Россия ва Қозоғистон элчихоналари зарар кўрди (видео)

Аввал хабар берганимиздек, Ливан пойтахти Байрутда 4 август кечки пайт жуда кучли портлаш содир бўлди. Бу фалокатда минглаб бинолар ва юзлаб инсонлар жабр кўргани айтилмоқда. Қурбонларнинг аниқ сони ҳозирча маълум эмас. Видео:

 

Ҳозирда шаҳарда қутқарувчилар ва шифокорлар портлаш ҳудудида бўлган ёрдамга мухтож кишиларга тезкор ёрдам кўрсатишмоқда. Байрут шифохоналари жароҳатланганлар билан тўлиб кетган. Ҳар дақиқада "Тез ёрдам" машиналарида вайроналар остидан олиб чиқилган ярадорлар олиб келинмоқда. 

 Байрут губернатори Марван Аббуд юз берган ҳодисани 1945 йилда Япониянинг Хиросима ва Нагасаки шаҳарларига атом бомбалари ташланганига қиёслади. Шаҳарлик аҳоли вакиллари эса буни кучли зилзила деб ўйлашган.

Байрутда жойлашган бир қатор мамлакатларнинг дипломатик корпуслари ҳам зарарлангани маълум бўлди. Жумладан Қозоғистон элчихонаси биноси қисман зарар кўрган. Видео:

Шунингдек Россия элчихонаси биноси ҳам портлаш содир бўлган ҳудуд эпицентрида бўлгани учун бинога зарар етган ва дипломатик корпус ходимларидан бири, аёл қиши енгил жароҳатланган. Унга биринчи ёрдам кўрсатилган. Бу ҳақда tvzvezda.ru га Россиянинг Ливандаги элчихонаси матбуот котиби Дмитрий Лебедев маълум қилган.

Маълумотларга кўра, 5 август Ливанда портлаш қурбонлари ва уларнинг яқинларига ҳамдардлик сифатида мотам куни деб эълон қилинди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+26° ясно
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37