my5

ЖССТ коронавирус пандемиясига қарши курашишда Вьетнам тажрибасидан ўрнак олишга чақирди

ДУНЁ 05.08.2020, 06:40
1249
ЖССТ коронавирус пандемиясига қарши курашишда Вьетнам тажрибасидан ўрнак олишга чақирди

Вьетнам коронавирус инфекциясини жиловлаган ва аҳоли ўртасида тарқалишини батамом тўхтата олган саноқли давлатлардан бири ҳиобланади.  

«Вьетнамда касаллик тарқалишини назоратга олиш тизими мавжуд. Ана шуни биз ҳамма давлатларда кўришни истардик», -деди ЖССТнинг фавқулодда касалликлар бўлими техник гуруҳ раҳбари Мария Ван Керкхове ва  у Вьетнам ҳукуматини коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кураш бўйича ҳаракатларини юқори баҳолаб, мамлакатни бошқа давлатларга намуна қилиб кўрсатди.

Маълумотларга кўра, орадан 3 ой ўтиб Дананг шаҳрида инфекция яна пайдо бўлди ва 31 июль куни Вьетнамда пандемия бошланганидан буён коронавирусдан биринчи ўлим ҳолати қайд этилди.  

Лекин Вьетнамда коронавирус тарқалишининг янги ўчоғига айланган Дананг шаҳри аҳолисини оммавий равишда, тахминан 1,1 миллион кишини COVID-19га тест текширувидан ўтказишни бошлаган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+25° ясно
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37