my5

Цукербергнинг рафиқаси уни нимаси билан ром этди?

ДУНЁ 05.12.2015, 15:35
2580
Цукербергнинг рафиқаси уни нимаси билан ром этди?

Дунёдаги энг бадавлат инсонлардан бири Марк Цукербергнинг рафиқаси Присцелла шу кунларда интернет тармоғида кенг муҳокама қилинмоқда. Присцеллани гўзал аёллар сафига қўшиш мушкул. Хўш, бу кўримсизгина аёл қайси жиҳати билан Цукербергни ўзига ром этди?

2004 йилда Марк ҳали талабалик пайтидаёқ Присцелла билан танишади. Бўлажак миллиардер кўримсизгина қизни самимийлиги ва очиқкўнгиллиги учун севиб қолади. Присцелла Марк учун энг яқин инсонга айланди. У Марк яратмоқчи бўлган ижтимоий тармоқнинг муваффақият қозонишига астойдил ишонарди. Қизнинг қўллаб-қувватлаши Маркни илҳомлантирарди. Цукерберг танила бошлагандан сўнг ҳам Присцеллани жамоатчилик эътиборидан яширади. Сабаби у кенг оммага шаҳсий ҳаётини ошкор қилишни истамас эди.   Кунлардан бирида журналистлар тобора пули кўпайиб бораётган Марк Цукербергнинг севгилиси борлигини эшитиб, ҳайрон бўлишади. Улар Цукербергнинг бўлажак рафиқаси ҳам ўзидек бадавлат, машҳур ва соҳибжамол эканлигини тахмин қилишганди. Аммо уларнинг тахминлари тўғри чиқмади: Цукерберг кўнгил қўйган инсон Присцелла-кўпчиликнинг фикрича дидсиз, хунук ва камтаргина бўлиб чиқди.  

Уларнинг бирга тушган суратларини томоша қилиб, ёшларни “юлдузли” жуфтлик деб бўлмайди. Камтаргина ва одми кийимдаги Цукерберглар кўпчилик америкаликлардан умуман фарқ қилмайди. 

 2011 йилда Марк Присцелла билан алоқаларини бир умрга никоҳ ришталари билан боғлашга қарор қилди. Миллиардер бу хабарни жамоатчиликдан сир тутишга қарор қилади. Аммо Билл Гейтс ўз интервьюларидан бирида Присцеллани Маркнинг рафиқаси эканлигини айтиб қўяди ва сир ошкор бўлади.  

Ўша йилнинг май ойида Марк ва Присцелла турмуш қуради. Улар тўйларини дабдабадан холи, камтарона нишонлади.  Тўйга фақатгина икки ёшнинг энг яқин қариндошлари ва дўстларигина таклиф этилди.  

Марк ва Цукерберг 2015 йил 2 декабрь куни қиз фарзандли бўлди. Икки ёшнинг муносабатларида кўпчиликнинг фикри эмас, мухаббат тантана қилди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+24° ясно
Валюта курси
10371.76
USD 7.28
12153.63
EUR -101.33
133.19
RUB -1.84