Ҳозирда АҚШ, Бразилия, Ҳиндистон ва Мексика энг кўп ўлим қайд этилган мамлакатлар бўлиб турибди.
Агентлигининг ҳисобига кўра, дунё бўйлаб ҳар куни ўртача 5900 киши коронавирус қурбонига айланмоқда. Бу CОVID-19 ҳар соатда 247 кишини ёки ҳар 15 дақиқада бир кишини ҳаётдан олиб кетаётганини англатади.
330 миллион кишининг ватани ҳисобланган АҚШ дунёдаги энг бой мамлакатлардан бири бўлишига қарамай вирусдан жиддий зарар кўрмоқда. АҚШ ҳукуматининг инфекцион касалликлар бўйича бош эксперти Антони Фаучининг душанба куни айтган сўзларига кўра, мамлакатдаги вирус кенг тарқалган штатлар карантин чекловларини қайта жорий қилиш ҳақида бош қотиришлари лозим. Фаучи кузги грип мавсумига қадар коронавирусга чалиниш ҳолларини камайтириш кераклигига урғу берган.
Дунёнинг баъзи қисмларида коронавирус тарқалиши тўхтатилгандек кўринган бўлсада, шу кунларда кўплаб мамлакатларда коронавирусга чалиниш бўйича кунлик рекордлар янгиланмоқда. Бу эса кўринмас душман билан кураш ҳали бери тугамаслигини кўрсатмоқда.
Мисол учун, Австралия, Япония, Гонгконг, Боливия, Судан, Эфиопия, Болгария, Бельгия, Ўзбекистон ва Исроилда сўнгги кунларда коронавирусни юқтириб олганларнинг сони рекорд даражада кўпайган.