my5

Мактаблар янги ўқув йилида очиладими? Вазирлик изоҳ берди

ЖАМИЯТ 05.08.2020, 20:14
3938
Мактаблар янги ўқув йилида очиладими? Вазирлик изоҳ берди

Янги ўқув йилида таълим қандай шаклда давом этади? Ушбу саволга АОКАда ўтган брифингда Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби Лайло Рустамова изоҳ берди.

 Унга кўра, Халқ таълими вазирлиги ўз ваколатидан келиб чиқиб ўқув йилини бошлаш бўйича учта сценарий таклиф қилмоқда:  

*  Пандемия ҳолати барқарорлашиб, мактаблар одатий тартибда ўз фаолиятини бошлайди. Халқаро тажриба мактаб ёшидаги болаларга касаллик кам ҳолатда юқишини, болалардан катталарга юқиш хавфи ҳам камлигини кўрсатмоқда.

* Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ўзбекистонда болаларда вирус кечиши бўйича хулосаси ижобий бўлмаган тақдирда таълим онлайн тартибда давом эттирилади.

* Гибрид сценарий бўлиб, мактаблар очилади. Фаолият маълум бир ҳудуд ва мактабдаги карантин ҳолатидан келиб чиқиб олиб борилади. Бунда, дастлабки босқичда фарзанди саломатлигидан ҳавотир олган ота-оналарга болани уйда онлайн ўқитишга имкон берилиши кўзда тутилган, яъни боланинг мактабга давомати эркин бўлади.

Якуний хулосани эса Республика махсус комиссияси ҳал қилади, деди Вазирлик Матбуот котиби. 

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+19° ясно
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37