my5

Тахтакашда «жонланган» гўшт бўлаги уй бекасини қўрқитиб юборди (видео)

ДУНЁ 05.08.2020, 23:39
4605
Тахтакашда «жонланган» гўшт бўлаги уй бекасини қўрқитиб юборди (видео)

Тахтакашда қимирлай бошлаган гўшт бўлаги тасвирланган видео ижтимоий тармоқларда оммалашиб кетмоқда.

Ролик «Yo! Artist» тахаллусли «Twitter» фойдаланувчиси томонидан жойланган. Унинг ёзишига қараганда, онаси гўшт пиширмоқчи бўлган, бироқ тахтакашга қўйган гўштнинг қимирлай бошлаганини кўргач, қўрқиб кетган ва фикридан қайтган.

Видео 14 мингдан ортиқ ретвит, қарийб 21,5 мингта лайк тўплаган.

Кўпгина ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ушбу роликдан ҳақиқатан ҳам даҳшатга тушишганини ёзишган. Баъзилар эса бунинг ҳеч қандай қўрқинчли жойи йўқлигини таъкидлашган. Уларнинг сўзларига кўра, ҳамма гап нерв толаларида: улар янги сўйилган гўштда маълум вақтгача ҳаракатини давом эттиради. Видео:

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+19° ясно
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37