my5

Бугун 746 ҳолатда касаллик қайд этилди, 732 нафар бемор соғайди

ЖАМИЯТ 05.08.2020, 23:59
588
Бугун 746 ҳолатда касаллик қайд этилди, 732 нафар бемор соғайди

Шу йилнинг 5 август куни мамлакатимизда 746 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, уларнинг барчаси коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 3 нафар, Қашқадарё, Бухоро ва Тошкент вилоятларида 1 нафардан, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Самарқанд, Қашқадарё, Андижон, Тошкент, Бухоро, Наманган, Навоий ҳамда Хоразм вилоятларида жами 732 нафар бемор соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 27 793 нафар бемордан 18 783 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 67 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 8 839 нафар бемордан 799 нафари оғир, 228 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+22° ясно
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37