my5

“Ислом давлати” Калифорниядаги отишмалар учун жавобгарликни ўз зиммасига олди

ДУНЁ 05.12.2015, 16:37
2159
“Ислом давлати” Калифорниядаги отишмалар учун жавобгарликни ўз зиммасига олди

“Ислом давлати” террорчилик гуруҳи Калифорниянинг Сан-Бернардино шаҳридаги оммавий қотиллик масъулиятини ўз зиммасига олди, деб хабар беради “Lenta.ru”.

“ ‘Ислом давлати’нинг икки издоши бир неча кун аввал Сан-Бернардино шаҳрида отишма уюштирди”, — дейилади хабарда.  

Маълумотларга кўра, отишмалардаги асосий айбланувчи Сайед Фарук камида икки террорчилик ташкилоти, хусусан “Ал-Қоида” ва “Жабхат-ан-Нусра” вакиллари билан мулоқотда бўлган. Бундан ташқари Фарукнинг рафиқаси отишмадан бир неча дақиқа аввал ўзининг Facebook`даги саҳифасида “Ислом давлати” террорчилик гуруҳи раҳбари Абу Бакр аль-Боғдодийга содиқ эканлиги ҳақида онт ичган.

Эр-хотин жиноятчиларнинг адвокати эса аёлнинг “оғир, босиқ” эканлигини таъкидлаган.   

Эслатиб ўтамиз, 2 декабрь куни Сан-Бернардино шаҳридаги отишмаларда 14 киши ҳалок бўлган эди.   

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+10° переменная облачность
Валюта курси
10371.76
USD 7.28
12153.63
EUR -101.33
133.19
RUB -1.84