my5

Бугундан бошлаб Россиядаги чет эллик талабалар патентсиз ишлаши мумкин

ДУНЁ 06.08.2020, 14:46
601
Бугундан бошлаб Россиядаги чет эллик талабалар патентсиз ишлаши мумкин

Россия Федерацияси ҳудудидаги касбий таълим муассасалари ва олий ўқув юртларининг кундузги таълим йўналишида таҳсил олаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни иш билан таъминлаш тартибини соддалаштирувчи қонун Россия Федерацияси Президенти томонидан 2020 йил 2 февралда имзоланган эди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг расмий Telegram-канали ёзмоқда. 

Мазкур ҳужжатга  мувофиқ, 2020 йил 5 августдан бошлаб Россияда таҳсил олаётган чет элликлар патент ва ишлашга рухсатнома олмасдан ишлаши мумкин.  

Илгари чет эллик талабалар ишлашга рухсатнома ва патент олмасдан фақат ўзлари таълим олаётган университетларда, олий ўқув юртлари томонидан таъсис этилган ташкилотларда ишлаши мумкин эди.

️Эслатиб ўтамиз, чет эллик талаба ўқишни тугатган ёки ўқишни тўхтатган тақдирда, ишлашни тўхтатиш ва меҳнат шартномаси ёки ишларни бажариш/хизматларни кўрсатиш шартномасини бекор қилиш керак.

 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+26° ясно
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37