my5

Қарздорлик эвазига “MALIBU” автомашинаси хатланди

ИҚТИСОДИЁТ 06.08.2020, 21:03
998
Қарздорлик эвазига “MALIBU” автомашинаси хатланди

Бошланғич сармоя учун банклар томонидан тақдим этилаётган кредит маблағлағлари тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлган ва фаолият турларини  ривожлантиришни мақсад қилган тадбиркорлар учун айни муддаодир.

Афсуски, олинган кредит маблағларидан оқилона фойдаланмаётганлар ва уларни ўз вақтида қайтаришни унитаётганлар ҳам йўқ эмас, деб хабар бермоқда МИБ матбуот хизмати.

Термиз туманлараро иқтисодий судининг 2020 йил 17 февралдаги ижро варақасига асосан қарздор корхоналар ҳисобидан “Ипотекабанк” АТИБ фойдасига муддати ўтган жами 203 миллион сўм кредит қарздорлиги ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюросининг Термиз шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.

Бюронинг термиз шаҳар бўлими томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорга тегишли бўлган “MALIBU” русумли автомашинаси хатланиб, 200 миллион сўм бошланғич нарх билан электрон онлайн аукцион савдосига чиқарилди.

Аукцион савдоларидан тушган пул маблағлари қарздорликни сўндиришга қаратилади, дейилади хабарда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+12° ясно
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37