my5

CNN Обамани Венесуэла Президенти этиб тайинлади

ДУНЁ 07.12.2015, 10:45
1922
CNN Обамани Венесуэла Президенти этиб тайинлади

Испаниядаги CNN телеканали АҚШ Президенти Барак Обаманинг  мамлакатга мурожаатини транслация қилаётган пайтда титрда “Барак Обама Венесуэла Президенти ” ёзуви пайдо бўлди. Бу ҳақда “Lenta.ru” хабар бермоқда.

Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари телеканал хатосини тезда пайқаб, суратга олган ва телеканал ходимлари йўл қўйган хатолик кенг муҳокама қилинган.

Обама махсус телемурожаатида Сан-Бернардино шаҳридаги отишмаларни “теракт” деб атади ва АҚШ Конгрессини “Ислом давлати” террорчилик гуруҳига қарши ҳарбий куч ишлатишга розилик беришга чақирди.  

АҚШ Президенти шунингдек, терроризмга алоқадорликда гумонланаётган шахсларга қурол сотишни чеклаш зарурлигини ҳам маълум қилди. 

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+6° дымка
Валюта курси
10371.76
USD 7.28
12153.63
EUR -101.33
133.19
RUB -1.84