my5

Шаҳрисабзда ўзини уч фарзанди ва хотинига қўшиб ёқиб юборган эркак фожиаси ҳақида қўшимча тафсилотлар маълум бўлди

ЖАМИЯТ 07.08.2020, 09:07
3726
Шаҳрисабзда ўзини уч фарзанди ва хотинига қўшиб ёқиб юборган эркак фожиаси ҳақида қўшимча тафсилотлар маълум бўлди

Қашқадарё вилоят прокуратураси автомобилида ўзига қўшиб уч нафар фарзанди ва турмуш ўртоғини ёқиб юборган шаҳрисабзлик эркак воқеасига муносабат билдириб, ҳоким ва ИИБ бошлиғи ўринбосари, МФЙ раиси ҳамда профилактика инспекторига интизомий чора кўриш масаласи кўриб чиқилаётганини маълум қилди. Бу ҳақда «Дарё» ёзди.

Жасур Шукуровнинг маълумот беришича, Шаҳрисабз шаҳрида яшаган Н.С. 2020 йилнинг 30 июль куни турмуш ўртоғи З.О. ҳамда фарзандлари билан ўзига тегишли автомашинада тоғасининг уйидан қайтаётган вақтда турмуш ўртоғи билан тортишиб қолади. Фуқаро оилавий жанжал сабаб автомобилини йўл четида тўхтатиб, эшикларини қулфлаган ҳолда машинада бўлган бензин ёқилғисини ўзи, турмуш ўртоғи ва фарзандларининг устига сепиб, ёқиб юборган.

Ҳодиса жойига етиб келган фуқароларнинг кўмаги билан Н.С, турмуш ўртоғи З.О, ўғли I.Н ва қизи С.К.лар туман тиббиёт бирлашмасига олиб борилган.

Бироқ, ҳайдовчининг қизи Ш.К. автомашинада қолиб кетганлиги сабабли ҳодиса жойида вафот этган. Н.С.нинг ўзи, турмуш ўртоғи ва фарзандлари кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан шу куни туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми билан (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, ўрганишлар давомида Шаҳрисабз шаҳар ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Ш.Раҳмонова, шаҳар ИИБ бошлиғи ўринбосари Н.Эшмуродов, «Гулистон» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ҳ.Омонов ва ҳудуд профилактика инспектори Ж.Мўминовлар ўзига юклатилган вазифани бажармаганлиги, оилада содир этилаётган жанжалларнинг туб сабабларини ўрганиб, бартараф этиш чораларини кўрмагани аниқланиб, уларни интизомий жавобгарликка тортиш ҳақида иш қўзғатилган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+13° ясно
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37