АсосийSalomatlik

Грипп юқтирган бемор коронавирусга ҳам мойил бўлиши ростми?

'Грипп юқтирган бемор коронавирусга ҳам мойил бўлиши ростми?'ning rasmi

Ушбу саволга Врачлар малакасини ошириш институти доценти Дилфуза Ҳасанова қуйидагича жавоб берди:

 Грипп билан оғриётган бемор қатъий карантин чораларига риоя қилса, унга вирус юқмайди. Бемор грипп билан коронавирусни юқтириб олган бўлса, касаллик оғир кечади.

Гриппда иммунитет паст бўлса, касаллик ўтиб кетадиган бўлса, грипп чақирадиган пневмонияга олиб келиши мумкин. Бунда ўпканинг юқори қисмлари зарарланади.  

СOVID-19 инфекцияси эса кўпинча ўпканинг паст қисмлари: нафас олишда камроқ иштирок этадиган бўлмаларини шикастлайди. Ёндош касалликлар, табиийки, касаллик кечишини оғирлаштиради.

Грипп билан зарарланган бемор коронавирусга тест топширса, лекин ёлғон манфий жавоб чиқса (30 фоиз эҳтимол), демак, менда касаллик йўқ экан деб атрофдагилар учун ташувчи бўлиб қолиши мумкин.

Шу сабабли грипп билан касалланганлар ҳам ўзини изоляция қилиши лозим. Гриппдан тўлиқ фориғ бўлгач, нормал ҳаётга қайтиши мумкин.

 

(https://t.me/c/1191463694/285)Манба: «COVID-19 савол-жавоб» дастури. Ўзбекитстон 24 ТВ

    Бошқа янгиликлар