my5

Сенат ИИВ ва Бош прокуратурага парламент сўрови юбориш тўғрисида қарор қабул қилди

СИЁСАТ 07.08.2020, 20:44
786
Сенат ИИВ ва Бош прокуратурага парламент сўрови юбориш тўғрисида қарор қабул қилди

Олий Мажлис Сенатининг олтинчи ялпи мажлисида қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш каби жиноятлар содир етилиши ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Бош прокуратурасига парламент сўрови юбориш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, Олий Мажлис Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши курашиш қўмитаси суриштирув ва тергов органларида, жазони ижро етиш муассасаларида қийноққа солиш ва бошқа шафқациз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш каби жиноятлар содир етилиши ҳолатини ўрганди.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда фуқароларнинг ҳуқуқ ва еркинликларини, енг аввало, жиноий тажовузлардан ҳимоя қилишнинг ишончли кафолатларини таъминлашга, шунингдек, уларнинг шаъни ва қадр-қиммати камситилишига, қонуний манфаатлари чекланишига йўл қўймасликка қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, бу борада бир қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.

Яна бир жиҳат, 2019 йилда биринчи марта БМТнинг Қийноққа қарши курашиш қўмитасига Қийноқларга солишга ва муомалада бўлиш ва жазолашнинг бошқа шафқациз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни таҳқирловчи турларига қарши конвенсияда белгиланган мажбуриятларнинг бажарилиши тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг маърузаси билан бирга Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Муқобил маърузаси ҳам тақдим етилиши белгиланди.

Бироқ аҳолидан келиб тушаётган мурожаатлар ва суд амалиётининг таҳлили ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ушлаб турилган, қамоққа олинган ва озодликдан маҳрум етишга ҳукм қилинган шахсларга нисбатан ноқонуний таъсир чораларини қўллаш ҳолатлари ҳамон учраётганини кўрсатмоқда. Жумладан, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) номига мазкур масалалар бўйича 2017 йилда 24 та, 2018 йилда 101 та, 2019 йилда 138 та ва 2020 йилнинг 25 май ҳолатига 40 та мурожаат келиб тушган. Кўриниб турибдики, Вакил номига келиб тушаётган шикоятлар сони йилдан-йилга кўпайиб бормоқда. Ушбу мурожаатларнинг барчаси назоратга олинган ҳолда кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига ва Ички ишлар вазирлигига юборилган.

Юборилган мурожаатларнинг бир қисми юзасидан ўтказилган терговга қадар текширув натижалари ҳақида маълумотномалар Вакилга тақдим етилмай келмоқда.

Бош прокуратура томонидан берилган маълумотларга кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва назорат идоралари ходимлари ҳамда бошқа шахслар Жиноят кодексининг 235-моддасида назарда тутилган жиноятни содир етганлиги натижасида 96 нафар шахсга нисбатан жами 25 та жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаганлик учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимларининг 2017 йилда

8 нафари, 2018 йилда 4 нафари ва 2019 йилда 6 нафари жавобгарликка тортилган.

Бундан ташқари, судлар томонидан қийноққа солиш ва бошқа шафқациз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш билан боғлиқ 2017–2019 йилларда жами 21 та иш кўрилиб, 38 нафар ходимга нисбатан ҳукм чиқарилган.

Бу каби ҳолатларнинг учраши аҳолининг ҳақли еътирозига, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва одил судловга нисбатан ишончнинг йўқолишига олиб келмоқда.

Қолаверса, мамлакатимизнинг халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнига ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда. Хусусан, Жаҳон банкининг Бошқарув сифати индикаторларининг Сиёсий барқарорлик ва зўравонлик йўқлиги субиндикатори бўйича 212 та давлат орасида Ўзбекистон 136-ўринни эгалламоқда. “Жаҳон одил судлов лойиҳаси” халқаро ноҳукумат ташкилотининг Ҳуқуқ устуворлиги индексининг Aсосий (фундаментал) ҳуқуқларнинг таъминланганлиги индикатори бўйича 128 та мамлакат орасида Ўзбекистон 110-ўринни егаллаб турибди.

Шунга асосан Олий Мажлис Сенати қийноққа солиш ва бошқа шафқациз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш каби жиноятлар содир етилиши ҳолати ва қилиниши лозим бўлган ишлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Бош прокуратурасига парламент сўрови юбориш тўғрисида қарор қабул қилди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+24° ясно
Валюта курси
10315.62
USD 20.29
12210.60
EUR 15.78
136.28
RUB -1.37