АсосийJamiyat

Шамол, ёмғир, момақалдироқ... Дам олиш кунлари об-ҳаво қаерда қандай бўлиши маълум қилинди

'Шамол, ёмғир, момақалдироқ... Дам олиш кунлари об-ҳаво қаерда қандай бўлиши маълум қилинди'ning rasmi

Бугун, республикамиз ҳудудида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади, фақат шимолий туманларда, шунингдек, тоғли ва тоғолди ҳудудларда қисқа муддатли момақалдироқли ёмғир ёғиши мумкин, дея дам олиш кунлари учун об-ҳаво маълумотини маълум қилди Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати.  Кўпчилик вилоятларда ҳарорат бироз пасаяди ва кечаси 20-25, кундузи 33-38 даража бўлади.

Бугун ва эртага республика бўйича айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин.

Якшанба куни тоғли ва тоғолди ҳудудларда қисқа муддатли локал (маҳаллий) ёмғирлар ёғиши эҳтимоли сақланиб туради. Мамлакатимизнинг текислик ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 33-38 даража атрофида сақланиб туради, бу ойнинг шу даври учун хос бўлган иқлимий меъёрларга яқиндир.

Бугун ҳудудлар кесимида ҳаво ҳарорати қуйидагича бўлади:

ТОШКЕНТ ШАҲРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 23-25°, кундузи 36-38° бўлади.

 

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18-23°, кундузи 30-35° бўлади.

 

БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22-27°, кундузи 32-37° бўлади.

 

ТОШКЕНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25°, кундузи 33-38° бўлади.

 

ҚАШҚАДАРЁ ВА СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22-27°, кундузи 33-38° бўлади.

 

АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25°, кундузи 35-40° бўлади.

 

РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, республика тоғ олди ва тоғ ҳудудларининг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 14-19°, кундузи 23-28° бўлади.

    Бошқа янгиликлар